148А-сонли “Тузел 3-даҳаси – Жомий майдони” йўналишида хизмат кўрсатиш юзасидан “2-AVTOBUS SAROYI” МЧЖ билан тузилган ва амал қилиш муддати 2021 йил 3 февралгача бўлган 001028-сонли тендер контракти жамиятнинг хати асосида муддатидан олдин бекор қилинди.

148А-сонли “Тузел 3-даҳаси – Жомий майдони” йўналиши очиқ тендер орқали қайта жойлаштирилгунга қадар, йўналишда 7 та жадвал асосида вақтинчалик “5-AVTOBUS SAROYI” МЧЖ (йўловчиларни шаҳарда автобусларда ташиш ҳуқуқини берувчи, амал қилиш муддати 2018 йил 13 ноябргача бўлган, АТ серияли, 0001813-сонли лицензия эгаси)нинг хизмат кўрсатишига рухсат берилди.