2018 йил 10 февралдан бошлаб:

       101А-сонли “Улуғбек қўрғони – Буюк ипак йўли метроси бекати” автобус йўналишининг ҳаракати Улуғбек қўрғонининг Мадраимов кўчаси “ЎзНИИХ” бекатидан 4К693-сонли автомобиль йўли, Дархон кўчаси ва “Кибрай болалар дам олиш оромгоҳи” бекатигача узайтирилди.

       148А-сонли “Тузель 3-мавзеси – Жомий майдони бекати” автобус йўналишининг ҳаракати Чўлпон кўчасидаги “Тузель 3-мавзе” бекатидан маҳаллий йўл орқали “Тузель 4-мавзе” бекатигача узайтирилди ва йўналиш 148А-сонли “Тузель 4-мавзеси – Жомий майдони бекати” йўналиши деб номланди.