2018 йил 3 февралдан бошлаб:

       40А-сонли “Сергели 12-даҳаси АШБ – Тошкент вокзали АШБ” автобус йўналишининг ҳаракатига қуйидагича ўзгартиришлар киритилди:

  • тўғри йўналишда Қипчоқ, Янги Сергели йўли, Обиҳаёт, Файзи, Файзи-Қипчоқ кўчалари чорраҳасида ортга қайрилиб, Файзи, Обиҳаёт, Янги Сергели йўли кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ташкил қилинди;
  • йўналишнинг қайтиш йўналишидаги ҳаракати Янги Сергели йўли кўчасидан Обиҳаёт, Файзи, Файзи-Қипчоқ кўчалари чорраҳасида ортга қайрилиб, Файзи, Обиҳаёт, Янги Сергели йўли, Қипчоқ, Лутфкор 1-тор, Лутфкор, Лутфкор 2-тор, Қипчоқ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ташкил қилинди.

      59А-сонли “Сергели 12-даҳа АШБ – Карвон бозори бекати” автобус йўналишининг ҳаракати тўғри йўналишда М.Турсунзода, ТҲАЙ кўчалари ва ТҲАЙда янги барпо этилган қайрилиш жойидан ортга қайрилиб олиш жойи, ТҲАЙ кўчаси орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ташкил қилинди.

      75А-сонли “Оқтепа майдони – Чортоқ маҳалласи” автобус йўналишининг ҳаракатига қуйидагича ўзгартиришлар киритилди:

  • - йўналиш ҳаракати Муқимий кўчасидан, Нурафшон кўчаси орқали “111-мактаб” бекатигача икки томонлама ташкил қилинди;
  • -йўналишнинг қайтиш йўналишидаги ҳаракати Янги Сергели йўлидан Қипчоқ, Лутфкор 1-тор, Лутфкор, Лутфкор 2-тор, Қипчоқ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ташкил қилинди;
  • - йўналиш 75А-сонли “Чортоқ маҳалласи – 111-мактаб бекати” йўналиши деб номланди.