1.  Тўғри йўналишида “7-шаҳар шафохонаси” бекатидан Шаҳристон, Амир Темур шоҳ, Аҳмад Дониш, Янги шаҳар, Боғишамол, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли, Темур Малик, Мирзо Улуғбек кўчаси, Феруза, Юзработ, Тошкент вилояти Қибрай туманидаги Дўрмон, Соҳибкор, Қанғли, Чирчиқ шаҳридаги Навоий, Феруза, Спорт кўчалари орқали “Чирчиқ жисмоний тарбия институти” бекатигача, қайтиш йўналишида “Чирчиқ жисмоний тарбия институти” бекатидан Спорт, Феруза, Навоий, Қанғли, Соҳибкор, Дўрмон, Юзработ, Феруза, Мирзо Улуғбек, Темур Малик, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли, Боғишамол, Янги шаҳар, Аҳмад Дониш, Амир Темур шоҳ, Шаҳристон кўчалари орқали “7-шаҳар шафохонаси” бекатигача “Исузу” русумли автобуслар асосида ҳаракатланувчи янги автобус йўналиши ташкил қилинди ва йўналиш 198А-сонли “7-шаҳар шифохонаси – Чирчиқ жисмоний тарбия институти” йўналиши деб номланди. 

  2.  Тўғри йўналишида “Экскаватор заводи” бекатидан Катта Дархон, Оққўрғон, Мустақиллик, Буюк Ипак йўли, Гулсанам, Юзработ, Тошкент вилояти Қибрай туманидаги Дўрмон, Соҳибкор, Қанғли, Чирчиқ шаҳридаги Навоий, Феруза, Спорт кўчалари орқали “Чирчиқ жисмоний тарбия институти” бекатигача, қайтиш йўналишида “Чирчиқ жисмоний тарбия институти” бекатидан Спорт, Феруза, Навоий, Қанғли, Соҳибкор, Дўрмон, Юзработ, Гулсанам, Буюк Ипак йўли, Мустақиллик, Оққўрғон, Катта Дархон кўчалари орқали “Экскаватор заводи” бекатигача “Исузу” русумли автобуслар асосида ҳаракатланувчи янги автобус йўналиши ташкил қилинди ва йўналиш 199А-сонли “Экскаватор заводи – Чирчиқ жисмоний тарбия институти” йўналиши деб номланди.